Экзема касаллигини даволаш

Экзема ҳақида

Экзема касаллигини даволаш

Экземанинг пайдо бўлишига эндокрин безлар фаолиятининг бузилиши, қандли диабет, сурункали гастрит, ўпка сили, доимий қабзият, буйрак, ўт пуфаги ва жигар касалликлари туртки беради.

Аёлларда ҳайз кўриш даври, ҳомиладорлик, бола эмизиш ва климакс жараёнида экземага мойиллик кузатилади, дея «Сиҳат-саломатлик» газетасида маълумот беради тиббиёт фанлари доктори Улуғбек Собиров.

Организмда моддалар алмашинуви бузилганда, баъзи озиқ-овқатлар (тухум, шоколад, икра, колбаса маҳсулотлари, қулупнай, турли консервалар)ни истеъмол қилганда ёки бирорта дори-дармон ичганда ҳам экзема пайдо бўлиши мумкин.

Экзема аксарият ҳолларда бошнинг сочли қисми, қўл-оёқлар, қулоқ супраси, жинсий аъзолар, кўкрак бези ёки қўлтиқ, орқа чиқарув тешиги атрофида юзага келади. Экзема камдан-кам ҳолларда бутун танага тарқалади.

КАСАЛЛИК БОСҚИЧЛАРИ

Кечишига кўра экзема бир қанча (масалан, эритематоз, тугунчали, пуфакчали, эрозияли, сувчирайдиган, қатқалоқли, қипиқланадиган) босқичларда учрайди. Эритематоз босқичда тери юзасида алоҳида-алоҳида қизил доғлар кўринади, бир қанча вақтдан кейин бир-бирига қўшилиб, қизарган жойларни ҳосил қилади.

Бу доғлар юза қон томирларининг кенгайиши натижасида пайдо бўлади. Тугунчали босқичда тўғноғич бошидан то нўхатдек келадиган ҳажмда қизил рангли тугунчалар юзага келади. Пуфакчали босқич бошланаётганини тиниқ суюқлик билан тўлган пуфакчалардан билиш мумкин. Пуфакчалар устида юпқа қобиқ бўлади.

Экзема қичиб, бемор қашингач, пуфакчалар ёрилади, шундан сўнг эрозияли босқич бошланади. Эрозиялар бир-бирига жуда тез қўшилиб, қип-қизил тусга киради. Улардан тиниқ сероз суюқлик ажралади, зарарланган юза сувчираб туради. Натижада сувчираш босқичи пайдо бўлиб, узоқ вақт давом этади. Бу даврда тери қичиши бироз камаяди.

Дори-дармон қабул қилингач, сувчираш тўхтайди, эрозиялар эпителий билан қопланиб, усти қора қўтир бўлади. Қатқалоқланиш босқичи бошланаётганда, тери тортишиб, оғрийди. Бир неча кундан сўнг қатқалоқ йўқолиб, тери кўкиш-қўнғир тусга киради. Қипиқланиш босқичида зарарланган тери қипиқланади, даволашдан кейин экзема ўрнида қўнғир доғ қолиб, аста-секин йўқола боради.

Касаллик ўткир кечганда гавданинг очиқ қисми (масалан, қўл-оёқлар, юз, қулоқ супраси) зарарланади. Даволангандан кейин ўткир экзема белгилари буткул йўқолиб, бемор соғайиб кетиши мумкин. Даво яхши самара бермаган ҳолларда, касалликнинг ўткир тури сурункалисига айланади.

Сурункали экземада зарарланган жойлар териси дағал, зич бўлади, қўнғир-кўкиш рангдаги бурмачалар кўзга ташланади ва майда тангачалар билан қопланади. Сурункали экзема билан оғриганлар доимий қичишишдан азоб чекишади, тинмай қашиниш оқибатида эса терида қон, сероз, баъзан йирингли қатқалоқ пайдо бўлади.

Экзема билан оғриган беморнинг териси ўта сезгирдир, ҳар қандай таъсирдан касаллик зўраяверади. Ўз вақтида тўғри даво қилинганда сурункали экзема аста-секин йўқолиб, бемор соғая боради. Дард қайталамаслиги учун бемор ўзини эҳтиётлаши ва гигиена қоидаларига қатъий амал қилишлари керак.

УЧТА МУҲИМ ТУРИ БОР

Экземанинг учта тури фарқланади. Булар (касбга алоқадор экзема, микроблар қўзғатадиган ва себореяли) экземалардир. Касбга алоқадор экзема кўпинча кимё саноатида ишловчиларда кузатилади. Чунки улар ҳар хил газлар, буғлар, кукунсимон моддалар, мойлар, бўёқлар таъсиридан азият чекади.

Баъзан бу дард жуда иссиқ хоналарда ишлаш ёки ювиш воситалари (хлорли оҳак, хлорамин)ни кўп ишлатиш оқибатида ҳам пайдо бўлади. Киши меҳнат қилиш жараёнида эҳтиёт чораларини унутиб қўйганда касбга алоқадор экзема қўзғалиб, терида дерматитга ўхшаш ҳолат юзага келади. Касбга алоқадор экзема бемор иш жойини ўзгартиргунча қадар тез-тез қайталаб туради.

Шундай экан, касалликнинг бу турига дучор бўлган беморлар иш жойини ўзгартириши ва шифокорлар назоратида даволанишлари лозим. Бордию маълум вақтдан сўнг бемор соғайиб, яна ўз иш жойига қайтса, экзема кимёвий модда таъсирида яна қўзғалиши мумкин. Микроблар қўзғатувчи экземани стафилококклар, стрептококклар келтириб чиқаради.

Шунинг учун у инфекция тушган жароҳат, чипқон, яра, оқмалар атрофида вужудга келади. Экземанинг микроблар қўзғатувчи турида зарарланган соҳа атрофи йиринглаган бўлади. Бунда микробга қарши даво чораларини кўриш керак. Таъкидлаш керакки, микроб кўзғатадиган экзема, дастлаб ҳеч қандай белгисиз кечади.

Кейинчалик қизариш тананинг бошқа жойларига тарқалади. Касаллик ўчоғи эса яллиғланиб, тўқ-қизғиш ранги билан ажралиб туради. Қизарган жойлар йиринглаб, остидаги тери ялтироқ тус олади. Экземанинг бу турида касаллик ўчоғи атрофидаги йирингли қатқалоқ қичишиб, гоҳ кучаяди, гоҳ сусаяди. Себореяли экзема бирданига пайдо бўлмайди.

Аслида, теридаги ёғ безларидан ортиқча ёғ ажралганда, себорея касаллиги юзага келади. Агар себореяга экзема қўшилса, нерв тизими фаолияти бузилади ва организмнинг сезгирлиги ортиб кетади. Оқибатда себореяли экзема пайдо бўлади, бошнинг сочли қисмини қазғоқ босади, юпқа, нозик, осон кўчадиган тангачалар кўпаяди. Кейин аста-секин соч тўкила бошлайди.

Бош териси сарғиш оқ майда тангачалар билан қопланади. Кейин усти сарғиш пўстлоқ билан қопланган катта-кичик сарғимтир қизил доғлар юзага келиши мумкин. Баъзи ҳолларда юз, лунж, қулоқ, супраси, терининг бошқа қисмлари зарарланади. Тери қизариб кетади, сувчирайди, сариқ қатқалоқ бўлиб қолади.

Себореяли экземанинг атрофга ёйилиб кетган турида зарарланган жой териси яллиғланади, қалин тортади, камдан-кам ҳолларда сувчирайди, баъзан қонли ёки сарғиш қалин пўстлоқ билан қопланади. Касалликнинг бу турига ҳам одатдаги экзема каби даво қилинади. Экземанинг барча турида ҳам тўлиқ муолажа олиш талаб этилади.

Энг аввало, касалликни пайдо қилган сабаблар ўрганилади. Барча дори-дармон фақат шифокор рухсати билан ишлатилиши шарт. Экзема қайталамаслиги учун беморлар тузалиб кетганларидан сўнг ҳам ўзларини эҳтиёт қилишлари лозим.

ЗАРУР МАСЛАҲАТЛАР

  • Сутли маҳсулот, ўсимлик ёғида пиширилган таомлар истеъмол қилган маъқул. Тухум, гўшт, шоколад, колбаса маҳсулотларини чекланган миқдорда ейиш керак.
  • Какао ва қаҳвани камроқ ичинг. Тузланган балиқ, маринад қилинган помидор, бодринг, карамни озроқ енг. Спиртли ичимликнинг ҳар қандай тури қатъиян ман этилади.
  • Зўриқиб ишламаслик, кунига камида саккиз соат ухлаш лозим. Жисмоний машқлар ва енгил бадан тарбия соғайишни тезлаштиради.
  • Совқотишдан сақланинг. Тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг. Юқумли инфекцион касалликлар (айниқса, грипп) узоқ муддат чўзилишининг олдини олинг.
  • Теридаги тирналиш ва бошқа очиқ жароҳатларга микроб тушишига йўл қўйманг. Агар экзема ўткир турда бўлмаса, бемор ҳар 3 4 кунда чўмильиб туриши лозим. Даволанаётган вақтда асабларнинг бузилмаслигига ҳаракат қилинг. Чунки асабийликда дарднинг тузалиши қийинлашади.

Бемор соғайиб кетиши мумкин, лекин қачондир дарднинг қайталаш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Шунинг учун ҳам беморлар доимий равишда дермотолог назоратида бўлишлари лозим.

Яна шуни унутмаслик керакки, тери шикастланиши билан боғлиқ ҳар хил касалликлар (яъни пушти ранг темиратки, себорея, веналарнинг варикоз кенгайиши, орқа чиқарув тешиги атрофининг қичишиши, дерматит, дермотомиозит, тери пўст ташлаши, сарамас сингари)ни ўз вақтида аниқлаб, тўғри даво қилиш керак. Акс ҳолда, улар чўзилиб кетиб, экзема пайдо бўлишига имкон яратади.

Манба: //avitsenna.uz/ekzema/

Источник: //atf.uz/savollar/ekzema-haqida/

Экзема давоси » jinsiy aloqa

Экзема касаллигини даволаш

ЭКЗЕМА Давоси: Экзема – аллергик табиатли сурункали тери касаллигидир.

Кўпинча экзема асаб ва эндокрин касалликларида, сурункали ин- фекцияли касалликларда (тонзиллит, гай- морит ва бошқалар), организмнинг бирон бир аллерген кучли таъсири остида бўли- шида, ошқозон-ичак тракти касалликлари- да ва бошқа ҳолатларда ривожланади. Экзе- ма экссудатив диатез билан оғриган бола- ларда кўпроқ учрайди.

Экзема билан оғриган кишиларда ва улар- нинг яқин қариндошларида кўпинча балиқ- нинг бир қанча турларига, тухумга, цитрус ва бошқа маҳсулотларга, уйдаги чангга, гул чанги ва ҳидига, кимёвий воситалар (кир ювиш кукуни, бўёқ ва бошқалар)га аллерги- яси бўлади.

Экземанинг себореяли, микробли ва касбий турлари мавжуд.

Ҳақиқий экзема кўп ҳолларда кафт ички томонида, юзда бўлади. Касаллик ўткир

вақтида тошмалар кўп бўлади. Яллиғланган пуфакчалар ёрилганидан сўнг, уларнинг ўрнида сероз суюқлик чиқарувчи нуқтали эрозия ҳосил бўлади. Касаллик кучли қи- чиш билан кечади. Кўпинча экзема икки- ламчи инфекчилар таъсирида зўриқади.

Себореяли экзема юз соҳасида, бошнинг сочли қисмида, кўкракда, кураклар ораси- даги учбурчакда тошиб, кўпинча ёғли се- бореяга эга кишиларда учрайди. Аввал сарғимтир пушти тугунлар пайдо бўлади, улар ёгли қипиқ билан қопланган бўлади. Кейинроқ тугунлардан яралар ҳосил бўлиб, улар ўзаро бирлашиб, катта ярани вужудга келтиришади.

Микробли экзема тошмаси аниқ чизиққа эга бўлиб чегараланган бўлади. Касаллан- ган жойда пластинкали қобиқ бўлиб, уни олиб ташланганда сирти нам катта яра ҳо- сил бўлади. Болдирда, кафт ич томонида, бош сочли қисмида бўлади.

Касбий экзема кимёвий, физик ва меха- ник таъсирловчилар туфайли юзага кела- ди. Кафт ич томонида, билакда, юз ва бўй- инда бўлади. Оддий экземадан фарқли ўла- роқ зўраймайди, тез битади.

Экзема исталган ёшда, исталган жойдаги терида (кўпинча қўл ва юзда) пайдо бўлади. Экзема билан касалланган жой ёрқин рангда қизаради, майда пуфакчалар ишиб чиқади, улар ёрилганида, ўрнида нам эрозия ҳосил бўлади, улар қуриганда эса қипиқли қобиқ пайдо бўлади. Касалланган жойлар ачиша- ди ва қичишади.

Экземани даволаш ва олдини олишда умумий тавсиялар:

  • Экземада сут-ўсимлик маҳсулотлари- дан иборат парҳез қилинади, аччиқ, шўр, дудланган маҳсулотлар, тухум, цитрусли мевалар, алкоголь таъқиқланади.
  • Сув муолажаларига берилманг.
  • Маиший кимё, кир ювиш воситаларини ишлатманг.
  • Экземанинг ўткир вақтида касалланган жойлар қуёш нури ва ёруғлигидан сақлаш ло- зим, уларни бинт билан боғлаб қўйиш лозим.
  • Экземадан соғайган вақтда эса аксинча қуёшда тобланиш фойдали.
  • Экзема билан оғриганлар учун тўйиб ухлаш тавсия этилади.
  • Хом картошкани қирғичдан ўтказиб, ортиқча сувини сиқиб юборинг ва пахта- лик матога қўйиб, экзема билан касаллан- ган жойга боғлаб қўйинг. Кун давомида му- олажани бир неча марта қайтаринг, кечаси- га ҳам боғлаб ётинг. Муолажа вақтида хом картошка шарбатини ичиш ҳам яхши сама- ра беради.
  • Экзема билан оғриган жойларга кунига бир неча марта картошка шарбатини пахта- га ботириб қўйиш яхши самара беради. Бу вақтда картошка шарбатининг ўзини ҳам ичиш керак.
  • 1 ош қошиқ тоза қатрон 3 ош қоцшқ ба- лиқ мойи ва 1 ош қошиқ олма сиркаси билан аралаштирилади ва бир парча матога сур- тилиб, касалланган жойга қўйилади.
  • Пишган саримсоқ эзилиб, бир хил миқ- дорда асал билан аралаштирилади, сўн- гра пахталик матога суртилиб, касалланган жойга қўйилади. Суртма малҳамни қўйиш- дан олдин ўша жойни бензин билан тоза- лаш тавсия этилади.
  • Сабзи шарбати сиқиб олиниб, касаллан- ган терига кунига икки-уч марта суртилади.
  • Янги узилган карам ва тухум оқидан бўтқа қилинади, бунинг учун карам май- да қирғичдан ўтказилади ва тухум оқи би- лан аралаштирилади. Экзема билан оғриган жойларга суртилиб, устидан боғлам қўйи- лади. Боғлам бир кунда 1-2 марта алмашти- рилади.
  • Карам баргини 2 дақиқа олма сиркаси- га солиб қўйиш керак, кейин уни ғижим- лаб, экзема билан оғриган жойга қўйилади. Боғлам билан маҳкамлаб қўйилади. Экзе- ма, қичима ва бошқа тери касалликларида огриқ ва қичишдан халос қилади.
  • Экземани даволаш учун 1 ош қошиқдан маккажўхори ёғини кунига икки маҳал – но-

нушта ва кечки таом вақтида 1 ой давомида қабул қилиш тавсия этилади. Уни 1 чой қо- шиқ олма сиркаси ва таъмига кўра асал қў- шилган 1 стакан илиқ сув билан ичиш ло- зим. Бу восита нафақат экземадан халос қи- лади, балки терини таранг ҳам қилади.

jinsiy

Источник: //jinsiy.ru/jekzema-davosi/

Баҳор. Аллергия мавсуми яқинлашмоқда, ундан қандай сақланиш мумкин?

Экзема касаллигини даволаш

Kun.uz ўзининг «Соғлом ҳаёт» лойиҳаси орқали бугунги кунда кўп учрайдиган касалликлар ҳақида фойдали ва керакли маълумотлар бериб ўтишда давом этади. Қишнинг совуқ кунлари ниҳоялаб ўлкамизга фасллар келинчаги — баҳор кириб келмоқда.

Табиийки, илк баҳор кунлари инсон организмига таъсир қилади. Моддалар алмашинуви кучаяди. Айниқса, март ойи бошланиши билан аллергик касалликлар авж олади.

Хўш, аллергиядан қандай сақланиш мумкин? Тажрибали шифокор билан биргаликда аллергиянинг олдини олиш ва ундан қутулиш бўйича фойдали маълумотлар бериб ўтамиз.

Шифокор Моҳира Холмирзаева билан айни шу мавзуда суҳбат қурдик.

: Mover (tas-ix)

:

Аллергия нима?

Ўлкамизга баҳор кириб келмоқда. Шу муносабат билан одам организмида ҳам ҳар хил ўзгаришлар рўй беради. Ташқи омиллар таъсири кучаяди. Бу омиллар натижасида юзага келадиган ҳар хил ўзгаришлар аллергик ҳолатларнинг юзага келиши ва сурункали касалликларнинг авж олиш даври бошланади.

Аллергия — организмга таъсир қиладиган ёки тана билан алоқада бўлган, масалан, ҳайвонларнинг жуни, чанг ёки ари заҳри каби моддаларга иммун тизимининг жавобидир. Аллергик реакцияни келтириб чиқарадиган модда «аллерген» деб аталади. Аллерген озиқ-овқат, ичимликлар ва атроф-муҳитда мавжуд.

Кўпгина аллергенлар зарарсиздир, яъни кўпчиликда бу моддалар аллергия чақирмайди.

Аллергия белгилари ва аломатлари

Агар аллергик инсон аллерген билан тўқнашганда, аллергик реакция дарҳол юзага келмайди. Иммун тизими аста-секин моддага нисбатан сезгирликни оширади.

Вақт ўтиб, тана ўзига хос юқори сезгирликка эга бўлади — бу жараён сенсибилизация деб аталади. Сенсибилизация бир неча кундан бир неча йилгача давом этиши мумкин.

Кўпгина ҳолатларда сезувчанлик жараёни охиригача якунланмайди ва беморда баъзи аломатлар юз беради, аммо тўлиқ аллергик реакция кузатилмайди.

Иммун тизими аллергенга таъсир қилганда, яллиғланиш ва қўзғалиш хусусияти пайдо бўлади. Белгилар ва аломатлар аллерген турига боғлиқ. Аллергик реакциялар ичакда (овқат ҳазм қилиш тизими), терида, синусларда, ҳаво йўлларида, кўзлар ва бурун йўлларида пайдо бўлиши мумкин.

Shutterstock

Чанг ва чангчига аллергия симптомлари қуйидаги белгиларга эга:

• Бурун битиши;

• Кўзларнинг қичиши;

• Бурундаги қичишиш;

• Ринит;

• Кўзларнинг шишиши;

• Кўзларнинг ёшланиши;

• Йўталиш.

Теридаги аллергия симптомлари:

• Тери пўст ташлаши;

• Қичишиш;

• Тери қуруқлашиши;

• Терида қизғиш тошмалар тошиши.

Аллергия ривожланиши сабаблари

Инсон иммунитети аллергенга патоген (ташқи зарарли моддалар) деб жавоб беради ва уни бегона бактерия, вирус, қўзиқорин ёки токсин каби йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бироқ аллерген зарарли эмас. Шунчаки иммун тизими бу моддага жуда сезгир бўлиб қолган.

Аллергия билан оғриган одам аллергия аломатларида аллергенни айблайди — дўстининг уй ҳайвони, ўсимлик чанги ёки чангни. Бироқ улар нотўғри фикрлашади.

Муаммо аллергенда эмас, балки аллергик одамнинг иммун тизимидадир.

Бундан ташқари дарахтларнинг гуллаши, ҳавонинг ифлосланиши, транспорт воситасидан чиқадиган зарарли тутунлар, оқибатида ҳам одам организмида ҳам ҳар хил аллергик ҳолатлар кузатилади.

Аллергия ривожланиши учун хавф омиллари

Тиббиётда хавф омиллари деб касаллик ёки бемор ҳолатини ёмонлаштирадиган омиллар тушунилади. Бу хавф одамнинг қилган нарсасидан келиб чиқиши мумкин. Мисол учун, чекиш ўпка касаллиги учун хавф омилидир.

Қуйида аллергиялар билан боғлиқ хавф омилларининг айримлари келтирилган:

• Оилада аллергияга дучор бўладиган инсон бўлиши — агар яқин қариндошингиз аллергик бўлса, аллергия ривожланиши сизда ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд.

• Болаларда аллергия катталарга қараганда кўпроқ. Ижобий тарафи шундаки, кўп болалар улғайиши сари аллергияни йўқотишади.

• Астма борлиги — астма бўлган одамларда аллергия ривожланиши эҳтимоли кўпроқ;

• Қуёш нурининг этарлича таъсир этмаслиги —қуёш нурлари кам бўлган ҳудудларда яшовчи болаларнинг аллергия ривожланиш кўрсаткичлари юқори эканлигини аниқланган.

Аллергияни ташхислаш

Аллергияни аниқлашнинг бир неча йўли бор. Шифокор беморга аллергиянинг келиб чиқиши, қачон пайдо бўлиши, аллергия симптомлари ҳақида саволлар беради. Бундан ташқари, оиланинг бошқа аъзоларида аллергия борми, деб сўралади.

Аллергиялар учун қатор тестлар мавжуд. Қуйида баъзи мисоллар келтирилган:

Қон таҳлили— иммунитет тизими томонидан чиқарилган ИгE антитаналари даражасини ўлчайди. Ушбу синов баъзида радиоаллергерсорбент тести (РАСТ) деб ҳам аталади.

Терини тилиш тести ҳам турли антибиотикларни қабул қилишдан олдин тест сифатида танилган. Терини шприцнинг учи билан тирналади ва бу жойга бироз камроқ аллерген қўлланилади. Агар тери реакцияси бўлса — қичишиш, қизариш ва шишиш аллергия мавжудлигини билдириши мумкин.

Патч тести — дерматит бўлган беморларда (экзема) қўлланилади. Белга шубҳа қилинаётган аллерген керакли миқдорда махсус металл дискларга қўйилиб бириктирилади. Шифокор 48 соатдан кейин терининг реакциясини текширади.

Аллергияни даволаш усуллари

Аллергиялар учун энг самарали даволаш аллерген таъсирига йўл қўймасликдир. Бироқ, баъзида аллергендан тўла қутулиш мумкин эмас. Беморларни уларнинг аллергенларини қандай тўғри аниқлашни билиш учун ҳам ўқитиш муҳимдир. Аллергияни даволашни турли усулларда даволаш мумкин. Халқ табобати орқали ёки турли дори воситалари орқали даволаш мумкин.

Мен шифокор сифатида шуни маслаҳат берардимки, ҳар бир инсон ўз организмида кечадиган фаолиятни, ҳодисаларни ўзи кузатиб, уни назорат қилиб бориши керак. Ўзида шу аллергик ҳолатларни билган инсон бу омиллардан ўзини ҳимоя қилиш керак.

Масалан, қуёш нури ўткир бўлганда қуёшдан ҳимояланувчи кремлардан фойдаланиш ёки қуёшни қайтарувчи кўзойнакларни тақиш ҳамда ҳавоси ифлосланган жойларда юрмасликни тавсия қилган бўлардим. Яна шуни таъкидлаган бўлардимки, инсон витаминга бой озиқ-овқатларни кўпроқ истемол қилиши керак. Бу эса организмнинг иммун тизимини яхшилаб, касалликка чалинишни олдини олади.

Энг яхши даво тўғри овқатланиш ва спорт билан шуғулланишдир. Бундан ташқари инсон ўзида аллергия аломатларини ҳис қилса албатта шифокор кўригидан ўтиш керак.

Аллергик касалликлар ва бошқа касалликларнинг бир-биридан фарқи қандай?

Инсонда шамоллаш ҳолатида ёки аллергик касалликлар авж олганда белгилар бир-бирига ўхшайди. Бунда аҳоли кўпинча ажрата олмайди. Унда аллергик ҳолат кетяптими ёки грипп вирусими? Бунда албатта шифокор кўригига бориш керак.

Шифокор ундан сўраб, бу касалликми ёки аллергия аниқлаб беради. Грипп белгилари ва аллергия белгиларини таққослаб, шунга кўра ташхис қўйилиб даволанади.

Асосий фарқловчи белгиларидан бири аллергик ҳолатларда тана ҳарорати кўтарилмайди.

Источник: //kun.uz/72122461

Ekzema (Soʻralgan maʼlumot) — Avitsenna.uz

Экзема касаллигини даволаш

Ekzemaning paydo bo‘lishiga endokrin bezlar faoliyatining buzilishi, qandli diabet, surunkali gastrit, o‘pka sili, doimiy qabziyat, buyrak, o‘t pufagi va jigar kasalliklari turtki beradi.

Ayollarda hayz ko‘rish davri, homiladorlik, bola emizish va klimaks jarayonida ekzemaga moyillik kuzatiladi, deya «Sihat-salomatlik» gazetasida ma’lumot beradi tibbiyot fanlari doktori Ulug‘bek Sobirov.

Organizmda moddalar almashinuvi buzilganda, ba’zi oziq-ovqatlar  (tuxum, shokolad, ikra, kolbasa mahsulotlari, qulupnay, turli konservalar)ni iste’mol qilganda yoki birorta dori-darmon ichganda ham ekzema paydo bo‘lishi mumkin. Ekzema aksariyat hollarda boshning sochli qismi, qo‘l-oyoqlar, quloq suprasi, jinsiy a’zolar, ko‘krak bezi yoki qo‘ltiq, orqa chiqaruv teshigi atrofida yuzaga keladi. Ekzema kamdan-kam hollarda butun tanaga tarqaladi.

KASALLIK BOSQICHLARI

Kechishiga ko‘ra ekzema bir qancha (masalan, eritematoz, tugunchali, pufakchali, eroziyali, suvchiraydigan, qatqaloqli, qipiqlanadigan) bosqichlarda uchraydi.Eritematoz bosqichda teri yuzasida alohida-alohida qizil dog‘lar ko‘rinadi, bir qancha vaqtdan keyin bir-biriga qo‘shilib, qizargan joylarni hosil qiladi.

Bu dog‘lar yuza qon tomirlarining kengayishi natijasida paydo bo‘ladi.Tugunchali bosqichda to‘g‘nog‘ich boshidan to no‘xatdek keladigan hajmda  qizil rangli tugunchalar yuzaga keladi. Pufakchali bosqich boshlanayotganini tiniq suyuqlik bilan  to‘lgan pufakchalardan bilish mumkin. Pufakchalar ustida yupqa qobiq bo‘ladi.

Ekzema qichib, bemor qashingach, pufakchalar yoriladi, shundan so‘ng eroziyali bosqich boshlanadi.Eroziyalar bir-biriga juda tez qo‘shilib, qip-qizil tusga kiradi. Ulardan tiniq seroz suyuqlik ajraladi, zararlangan yuza suvchirab turadi. Natijada suvchirash bosqichi paydo bo‘lib, uzoq vaqt davom etadi. Bu davrda teri qichishi biroz kamayadi.

Dori-darmon qabul qilingach, suvchirash to‘xtaydi, eroziyalar epiteliy bilan qoplanib, usti qora qo‘tir bo‘ladi.Qatqaloqlanish bosqichi boshlanayotganda, teri tortishib, og‘riydi. Bir necha kundan so‘ng qatqaloq yo‘qolib, teri ko‘kish-qo‘ng‘ir tusga kiradi.

Qipiqlanish bosqichida zararlangan teri qipiqlanadi, davolashdan keyin ekzema o‘rnida qo‘ng‘ir dog‘ qolib, asta-sekin yo‘qola boradi.Kasallik o‘tkir kechganda gavdaning ochiq qismi (masalan, qo‘l-oyoqlar, yuz, quloq suprasi) zararlanadi. Davolangandan keyin o‘tkir ekzema belgilari butkul yo‘qolib, bemor sog‘ayib ketishi mumkin.

Davo yaxshi samara bermagan hollarda, kasallikning o‘tkir turi surunkalisiga aylanadi.

Surunkali ekzemada  zararlangan joylar terisi dag‘al, zich bo‘ladi, qo‘ng‘ir-ko‘kish rangdagi burmachalar ko‘zga tashlanadi va mayda tangachalar bilan qoplanadi.

Surunkali ekzema bilan og‘riganlar doimiy qichishishdan azob chekishadi, tinmay qashinish oqibatida esa terida qon, seroz, ba’zan yiringli qatqaloq paydo bo‘ladi. Ekzema bilan og‘rigan bemorning terisi o‘ta sezgirdir, har qanday ta’sirdan kasallik zo‘rayaveradi. O‘z vaqtida to‘g‘ri davo qilinganda surunkali ekzema asta-sekin yo‘qolib, bemor sog‘aya boradi. Dard qaytalamasligi uchun bemor o‘zini ehtiyotlashi  va gigiyena qoidalariga qat’iy amal qilishlari kerak.

Ushbu maqolani ham o‘qing:  Bolaning biqini og‘risa…

UCHTA MUHIM TURI BOR

Ekzemaning uchta turi farqlanadi. Bular (kasbga aloqador ekzema, mikroblar qo‘zg‘atadigan va seboreyali) ekzemalardir.Kasbga aloqador ekzema ko‘pincha kimyo sanoatida ishlovchilarda kuzatiladi. Chunki ular har xil gazlar, bug‘lar, kukunsimon moddalar, moylar, bo‘yoqlar ta’siridan aziyat chekadi.

Ba’zan bu dard juda issiq xonalarda ishlash yoki yuvish vositalari (xlorli ohak, xloramin)ni ko‘p ishlatish oqibatida ham paydo bo‘ladi.Kishi mehnat qilish jarayonida ehtiyot choralarini unutib qo‘yganda kasbga aloqador ekzema qo‘zg‘alib, terida dermatitga o‘xshash holat yuzaga keladi.

Kasbga aloqador ekzema bemor ish joyini o‘zgartirguncha qadar tez-tez qaytalab turadi. Shunday ekan, kasallikning bu turiga duchor bo‘lgan bemorlar ish joyini o‘zgartirishi va shifokorlar nazoratida  davolanishlari lozim. Bordi-yu ma’lum vaqtdan so‘ng bemor sog‘ayib, yana o‘z ish joyiga qaytsa, ekzema kimyoviy modda ta’sirida yana qo‘zg‘alishi mumkin.

Mikroblar qo‘zg‘atuvchi ekzemani stafilokokklar, streptokokklar keltirib chiqaradi. Shuning uchun u infeksiya tushgan jarohat, chipqon, yara, oqmalar atrofida vujudga keladi. Ekzemaning mikroblar qo‘zg‘atuvchi turida  zararlangan soha atrofi yiringlagan bo‘ladi. Bunda mikrobga qarshi davo choralarini ko‘rish kerak.

Ta’kidlash kerakki, mikrob ko‘zg‘atadigan ekzema, dastlab hech qanday belgisiz kechadi. Keyinchalik qizarish tananing boshqa joylariga tarqaladi. Kasallik o‘chog‘i esa yallig‘lanib, to‘q-qizg‘ish rangi bilan ajralib turadi. Qizargan joylar yiringlab, ostidagi teri yaltiroq tus oladi.

Ekzemaning bu turida kasallik o‘chog‘i atrofidagi yiringli qatqaloq qichishib, goh kuchayadi, goh susayadi.Seboreyali ekzema birdaniga paydo bo‘lmaydi. Aslida, teridagi yog‘ bezlaridan ortiqcha yog‘ ajralganda, seboreya kasalligi yuzaga keladi. Agar seboreyaga ekzema qo‘shilsa, nerv tizimi faoliyati buziladi va organizmning sezgirligi ortib ketadi.

Oqibatda seboreyali ekzema paydo bo‘ladi, boshning sochli qismini qazg‘oq bosadi, yupqa, nozik, oson ko‘chadigan tangachalar ko‘payadi. Keyin asta-sekin soch to‘kila boshlaydi. Bosh terisi sarg‘ish oq mayda tangachalar bilan qoplanadi. Keyin usti sarg‘ish po‘stloq bilan qoplangan katta-kichik sarg‘imtir qizil dog‘lar yuzaga kelishi mumkin.

Ba’zi hollarda yuz, lunj, quloq, suprasi, terining boshqa qismlari zararlanadi. Teri qizarib ketadi, suvchiraydi, sariq qatqaloq bo‘lib qoladi. Seboreyali ekzemaning atrofga yoyilib ketgan turida zararlangan joy terisi yallig‘lanadi, qalin tortadi, kamdan-kam hollarda suvchiraydi, ba’zan qonli yoki sarg‘ish qalin po‘stloq bilan qoplanadi.

Kasallikning bu turiga ham odatdagi ekzema kabi davo qilinadi. Ekzemaning barcha turida ham to‘liq muolaja olish talab etiladi. Eng avvalo, kasallikni paydo qilgan sabablar o‘rganiladi. Barcha dori-darmon faqat shifokor ruxsati bilan ishlatilishi shart. Ekzema qaytalamasligi uchun bemorlar tuzalib ketganlaridan so‘ng ham o‘zlarini ehtiyot qilishlari lozim.

Ushbu maqolani ham o‘qing:  Chaqaloqning ona sutidan keyingi ozuqasi…

ZARUR MASLAHATLAR

  • Sutli mahsulot, o‘simlik yog‘ida pishirilgan taomlar iste’mol qilgan ma’qul. Tuxum, go‘sht, shokolad, kolbasa mahsulotlarini cheklangan miqdorda yeyish kerak.
  • Kakao va qahvani kamroq iching. Tuzlangan baliq, marinad qilingan pomidor, bodring, karamni ozroq yeng. Spirtli ichimlikning har qanday turi qat’iyan man etiladi.
  • Zo‘riqib ishlamaslik, kuniga kamida sakkiz soat uxlash lozim. Jismoniy mashqlar va yengil badan tarbiya sog‘ayishni tezlashtiradi.
  • Sovqotishdan saqlaning. Toza havoda ko‘proq sayr qiling. Yuqumli infeksion kasalliklar (ayniqsa, gripp) uzoq muddat cho‘zilishining oldini oling.
  • Teridagi tirnalish  va boshqa ochiq jarohatlarga mikrob tushishiga yo‘l qo‘ymang. Agar ekzema o‘tkir turda bo‘lmasa, bemor har 3-4 kunda cho‘milib turishi lozim. Davolanayotgan vaqtda asablarning buzilmasligiga harakat qiling. Chunki asabiylikda dardning tuzalishi qiyinlashadi.

Bemor sog‘ayib ketishi mumkin, lekin qachondir dardning qaytalash ehtimoli ham yo‘q emas. Shuning uchun ham bemorlar doimiy ravishda dermotolog nazoratida bo‘lishlari lozim.

Yana shuni unutmaslik kerakki, teri shikastlanishi bilan bog‘liq  har xil kasalliklar (ya’ni pushti rang temiratki, seboreya, venalarning varikoz kengayishi, orqa chiqaruv teshigi atrofining qichishishi, dermatit, dermotomiozit, teri po‘st tashlashi, saramas singari)ni o‘z vaqtida aniqlab, to‘g‘ri davo qilish kerak. Aks holda, ular cho‘zilib ketib, ekzema paydo bo‘lishiga imkon yaratadi.

Foydali maqolalarni Telegram kanalimizda kuzatib boring!

loading…

Источник: //avitsenna.uz/ekzema/

Лечим Кожу
Добавить комментарий